«Жорий йилнинг январь ойи бошидан бери Тожикистонда биронта коронавирус инфекцияси қайд этилмади ва бизда коронавирус йўқ деб ишонч билан айтишимиз мумкин», — деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга мурожаатида. Бу ҳақда Avesta ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сўнгги 15 кун ичида Тожикистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмагани мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинган.

«Аммо бу биз бепарво бўлишимиз, эпидемия чораларини эътиборсиз қолдиришимиз керак дегани эмас. Қаранг, қўшни давлатларда нима бўлаяпти. Шунинг учун республикага кирган ҳар бир киши, шу жумладан бизнинг фуқароларимиз ҳам 14 кун давомида уйда шифокорлар назорати остида бўлиши керак», — деди Тожикистон президенти.