26 январь куни соат 16:00 лар атрофида Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида кўтарма кран қулаб тушган. Вилоят матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу кран «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишига жалб этилган бўлган.

«Натижада кран боқшарувчиси ёнгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу бўйича тегишли хизматлар томонидан суриштирув олиб борилмоқда», — деди Навоий шаҳар ФВБ бошлиғи Олим Аҳмедов.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри.

КТЯДР маълумотларга кўра, «Шоҳжаҳон шамшири»нинг асосий фаолият тури ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария-техник ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланишдан иборат. У 2018 йил 4 май санасида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатдан ўтган.

Унинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Усмонов Лазизжон Муродиллаевич ҳисобланади. Компания ҳақидаги маълумотлар Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида ҳам мавжуд эмас.

Фото