Коронавирус қарши курашиш махсус комиссияси қарори билан, маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 28 январдан концерт-томоша тадбирларини санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Уларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • концерт саройларини фақат 50 фоизгача тўлдириш;
  • ўриндиқлардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бўш қоладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
  • концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда ходимлар қатъий ниқобда бўлиши.