Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласида 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia 20 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда «Янги давр» телекўрсатувида хабар берилди.

ЙТҲ оқибатида велосипедчи туртиб юборилишдан оғир тан жароҳати олиб, Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.