Ўтган ҳафта охирида, совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ переферияси таъсири пасая бошлади. Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳароратини 3−8 даража илиқгача кўтаради, кечалари эса 3−6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0−3 даража илиқ, кундуз кунлари 12−15 даража илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4−6 даражага юқоридир.

25−27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.