Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида истиқомат қиладиган 2-гуруҳ ногирони Ш. У. нинг ақли заифлигидан фойдаланиб, бўйнига арқон боғлагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, ўрганиш жараёнида видеодаги шахс ҳақиқатдан ҳам Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янги йўл маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш. У. эканлиги аниқланган.

Ҳолат 22 январь куни соат 14:00 да фуқаро П. К. томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида «шунчаки ҳазил учун олингани» ва дўстларига ташлангани айтилади. П. К. ушбу видео ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлигини айтган.

Ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.