16 январь куни Сурхондарё вилояти Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида «Damas» автомобили ва ҳаракатланиб келаётган поезд иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, «Damas» светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва «Тошкент-Термиз» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси С.Х. (1995 й.т.) олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган, бироқ у тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирган.

Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.