Эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади, дея хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу таклифни Маданият вазирлиги раҳбари Озобдек Назарбеков берди. Лойиҳа Маданият ва Мактабгача таълим вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда дарсдан олдин ўқувчилар мадҳия куйлаш, танаффусда ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттириш сўралган эди.
Matyakub
Эй инсонлар, олдин мактабларда таълим сифатини яхшилаглар, кеин мусика эшиттиринг. Куп мактабларда укитучиларни узларига укитувчи керак, чала савод укитувчини таълимини олган укувчи Алишер Навоийни, Огохийни тингласа илмли булиб колармиди?
Temur Temur
Яхши фикр, қўллаб-қувватлайман.