Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларида қор ёғганлиги муносабати билан кўплаб фуқаролар айни дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюришмоқда, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Бўстонлиқ туманидаги 4Р-6 автомобиль йўлида (Ғазалкент шаҳридан «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойига қадар) автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш вазият январь ойи бошида, янги йил байрамлари муносабати билан кўплаб дам олиш истагидаги фуқаролар тоғларга йўл олганида юзага келган эди.