«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг 10 та кўчаларида автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Уларга:

1.Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси)



2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси)

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси)

4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси)

5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси)

6.Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси)

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси)

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси)

9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси)

10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасига қадар) киради.

Маълум қилинишича, ушбу йўлаклар тирбандликларни бартараф этиш ҳамда йўловчиларни ўз вақтида ташиш билан бир қаторда, фавқулоддаги хизмат машиналари (тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш транспорт воситаларининг) ишларини тезкорлик билан бажаришига ёрдам беради.

Алоҳида ажратилган йўлаклар пайдо бўлганидан сўнг, ойнинг биринчи ўн кунлигида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жарималарни қўлламасдан, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишлари керак бўлади.

Алоҳида ажратилган йўлакларда шахсий автоуловни бошқариш таъқиқланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йўналишли такси, махсус такси хизматлари ҳамда велосипед орқали ҳаракатланувчилар белгиланган қоидаларга асосан мазкур йўллардан фойдаланишлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.