2020 йилда Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг умумий сони 13 611 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Spot маълумот берди.

Кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 64,3%), Россия (29,3%), Исроил (1,2%), Қирғизистон (0,9%), Тожикистон (0,6%) ва бошқа мамлакатларга (3,7%) тўғри келди.

Мамлакатга кўчиб келганларнинг сони 1 105 кишини ташкил этди. Кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 37%), Россия (22,3%), Тожикистон (20%), Қирғизистон (8,5%), Туркманистон (1,3%) ва бошқа мамлакатларга (10,9%) тўғри келган.

Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистонда яшаш учун кўчиб келганлар сони кескин пасайди. Aгар аввалги йилларда бу кўрсаткич ўртача 2500 кишини ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу рақам 1000 нафардан ошган. Бошқа мамлакатларга яшаш учун кетганлар сони эса нафақат камаймади, балки кўпайиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 34 миллион 558 минг 913 кишини ташкил қилмоқда.