Numbeo сайтида эълон қилинган 2021 йилги халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича 40-ўринни эгаллади. 2020 йил ярим йиллиги бўйича ҳисоботда Ўзбекистон 26-ўринда эди.

Рейтинг Crime Index — жиноятлар индекси ва Safety Index — хавфсизлик индекслари асосида тузилади. Жиноятлар индексида пастроқ балл олган мамлакат шунчалик хавфсиз ҳисобланади.

Ўзбекистон ушбу индекс бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз мамлакат бўлди. Numbeo маълумотларига кўра, рейтингда Ўзбекистон хавфсизлик борасида Литва ва Кувайтдан ортда, Венгрия ва Германиядан олдинда.

Жиноят энг кўп содир бўладиган мамлакат сифатида Венесуэла тан олинган бўлиб, ушбу рейтингда биринчи турибди. Шунингдек, жиноятчилик юқори бўлган давлатлар бешталигига, Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистан (76,37) ва Гондурас (74,78) давлатлари кирди.

Энг хавфсиз мамлакатлар деб эса Қатар, Тайвань ва БАА тан олинди.