Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнатилди ва уларнинг ўрнига ҳокимнинг вақтинчалик ўринбосарлари этиб ёшлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Global Education in Karshi» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Сардор Содиков (1994 й.т.), вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими ўринбосарлигига яна тўрт нафар ёшлар тайинланди:

  • Адхам Тохиров (1993 й. т.), Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг вилоят бўлинмаси бошлиғи.
  • Темурбек Поёнов (1993 й. т.), Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
  • Санжар Тоштемиров (1986 й. т.), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва сервис кафедраси доценти.
  • Фаррух Қодиров (1993 й.т.), ТАТУ Қарши филиали магистранти.

Олдинроқ вилоятнинг туман ҳокимлари ҳам тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш таътилига чиққан эди. Уларнинг ўрнини ҳам вақтинча ёшлар эгаллади ва ҳокимнинг вақтинча вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди:

  • Қарши шаҳар ҳокими — Жаҳонгир Пўлатов.
  • Шаҳрисабз шаҳар ҳокими — Сабрина Турсунова.
  • Ғузор тумани ҳокими — Рустамбек Йўлдошев.
  • Деҳқонобод тумани ҳокими — Адҳам Қулмаматов.
  • Қамаши тумани ҳокими — Шоҳжаҳон Ахмедов.
  • Қарши тумани ҳокими — Шахзод Ражабов.
  • Касби тумани ҳокими — Миржалол Ахмедов.
  • Китоб тумани ҳокими — Ойбек Камолов.
  • Косон тумани ҳокими — Муроджон Маъдиев.
  • Миришкор тумани ҳокими — Ўктамжон Араббоев.
  • Муборак тумани ҳокими — Акмал Рахмонов.
  • Нишон тумани ҳокими — Мухриддин Уткиров.
  • Чироқчи тумани ҳокими — Хуршид Холмирзаев.
  • Шаҳрисабз тумани ҳокими — Шахзод Ғаниев.
  • Яккабоғ тумани ҳокими — Ситора Эргашева.