14 январь куни Индонезиянинг Сулавеси оролида содир бўлган 6,2 балли зилзила ва Калимантандаги сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар 96 нафар кишига етди. 70 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 81 киши ва сув тошқинидан 15 киши вафот этган.

Табиий офатлар 1150 дан ортиқ биноларнинг вайрон бўлишига олиб келган.

Жанубий Калимантан провинциясида тошқин туфайли 25 мингга яқин уй сув остида қолди. Ҳудуд бўйлаб тошқин 14 январь куни кучли ёмғирдан кейин бошланди.

Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.