13 январь куни Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида жойлашган «Хумо транс» авиакассаси раҳбари К.Е. фуқаро М.З.ни алдаб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришга ва шу ҳужжатга асосан бемалол Россия Федерациясига бориши мумкинлигига ишонтириб, 1450 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар берди ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.

Тезкор қидирув ишлари давомида фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 доллардан жами 94 800 доллар миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро К.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик йўли билан ўзганинг катта миқдордаги мулкига эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.