Финляндия яқин келажакда туристларни қабул қилмайди ва жума куни ҳукумат мамлакатга киришни янада чеклашни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Финляндия ИИВ вакили Эриикка Костинен хизмат сафарлари ва юк ташишгагина руҳсат берилиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирда Финляндияга кириш бўйича чекловлар 9 февралгача амал қилади.

BBC хабарига кўра, Австралия 2021 йилнинг охиригача мамлакат чегараларини тўлиқ очмаслиги мумкин.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири саёҳат қилиш бўйича чекловларнинг аксарияти йил охиригача сақлаб қолиниши мумкинлигини таъкидлади. «Агар биз аҳолининг асосий қисмини эмласак ҳам, бу вирус юқишини олдини оладими ёки йўқми, билмаймиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Германияда янги йил кириб келишидан олдин ўрнтилган карантин чоралари натижа бермагач, ҳозирда ҳукумат узоқ муддатга мўлжалланган жиддий карантин чекловларини эълон қилишга тайёргарлик кўраётганлиги ҳақида хабар берган эдик.