Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2 декабрь куни соат 20:00 ларда Дж.Р. бошқарувидаги Косон тумани ҳокимиятига тегишли, «CAPTIVA» , «Ўрта Оброн» МФЙ, Мустақиллик кўчасини пиёда кесиб ўтаётган Дж.Ш.ни машинанинг олд ўнг томон қисми билан уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилишига кўра, машина туман ҳокимига тегишли бўлган ва бошқарувда унинг ҳайдовчиси эди.

ЙТҲ оқибатида фуқаро Дж.Ш оғир тан шикасти олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Дж.Шни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганлиги бўйича Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида олиб борилмоқда.