Олий Мажлис депутатлари 15 январ куни Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) этиб Феруза Эшматовани сайлади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Феруза Эшматова (1979 й.т.) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган. Юридик фанлар доктори.

2015−2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритган.