Жума ва шанба кунлари республика бўйича об-ҳавони паст босим майдони белгилайди, дея хабар берди Ўзгидромет. Бундай вазиятда Эрон ҳудудларидан жуда қуруқ ва илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 15−20 даража илиққача, жанубда 22 даража илиққача, кечалари 0−5 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10−12 даражага юқори бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичлашади ва кундуз куни ҳаво ҳарорати 13−16 даража илиққача бироз пасаяди, кечаси 0−5 даража илиқ атрофида бўлади. Аммо бундай ҳарорат ҳали ҳам иқлим меъёрларидан 5−7 даражага юқоридир.

Синоптикларнинг хабар беришича, шу кунларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари бўйича қор кўчиши хавфи мавжуд. Шунингдек, кейинги ҳафтада яна совуқ бўлиши кутилаётганлиги айтилди.