Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беришига кўра, 12 январь куни Ўзбекистон туманида фуқаро Ж.П. «Damas» автомашинасини Дахана-қақир қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган М.З. бошқарувидаги «MAN» юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Damas» ҳайдовчиси Ж.П. тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.