Марказий банк хабарига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида миллий валюта 7,2 фоизга қадрсизланган. Бунга пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши, девальвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички бозорда чет эл валютасига талабнинг ўсиши каби омиллар таъсир қилган.

Фото: Марказий банк

Йилнинг иккинчи ярмида сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор динамика кузатилиб, 2,7 фоизга қадрсизланди.

Бундан ташқари, халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми — 6 млрд долларни ташкил этди.

Ўтган йил давомида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 4,6 млрд долларни (2019 йил — 3,8 млрд доллар, ўсиш 21 фоиз), сотиб олиш ҳажмлари эса, 4,1 млрд долларни (2019 йил — 1,8 млрд доллар, ўсиш 2,3 баробар) ташкил этди.

Фото: Марказий банк

2020 йилда ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 19,5 млрд долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларга нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ўсди.

Фото: Марказий банк

Мамлакатда хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 14,3 млрд долларини ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 21 фоизга ўсди.