14 январь куни президент қарори билан Адилов Давронжон Кабилджанович Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бундан олдин Давронжон Адилов Юнусобод туманидаги «Gold Step Invest» МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлган.

Олдинроқ қурилиши вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов уй-жой коммунал хўжалик вазири этиб тайинланиши маълум қилинган эди.

Gold Step Invest Сирдарё вилоятидаги «Дўстлик» маҳалласида 37 та кўп қаватли уй қуриши айтилганди.

«Компания кўплаб уйлар қурган. Улардан бири Қорасув массивида (Тошкентда) Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари учун. Тошкентда қурилган Муҳаммад Аль-Хоразмий номидаги IT-мактаб сифатини ҳам биласизлар», — деган эди Шерзод Хидоятов ўшанда.

Компания томонидан Тошкентдаги янги ипподромнинг қурилиши, Республика Олимпия захиралари коллежининг қайта таъмирланиши, Humson Buloq соғломлаштириш марказининг қурилиши, Shedevr, «Янги аср», «Мегаполис» турар жойлари, соғлиқни сақлаш иншоотлари — Бухородаги 300 ўринли перинатал марказ, Республика педиатрия маркази, Республика болалар онкологияси бўлими ҳамда саноат иншоотлари — Arktika Botlers заводи, Marvin Brands (завод Dena) ва бошқа бинолар қурилиши амалга оширилган.