Tashkent City марказий дирекциясининг 11 январь куни чиқарган буйруғига асосан, парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда Daryo.

Олдинроқ паркга пуллик кириш тартиби 10 январга қадар бўлиши айтилган эди.

Ҳужжатга кўра, пуллик киришни 31 мартга қадар узайтириш боғ фаолиятини сақлаб туриш харажатларини ҳамда инфратузилма ва объектларини 2021 йил мавсумига тайёргарлик кўриш харажатларини молиялаштириш мақсадида жорий этилган.