Марказий банк эски намудаги банктнота ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддатини эълон қилди.

1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган эди. Уларнинг ўрнига эса 2018 йилдан буён 200 ва 500 сўмлик тангалар доимий равишда муомалага чиқарилмоқда.

2020 йил 1 июлдан бери эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар фақат Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларининг ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилмоқда.

Фуқароларнинг қўлида ҳануз эски намунадаги танга ва банкнотлар мавжудлиги боис Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 9 январдаги қарори билан уларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати этиб — 2022 йил 1 январь белгиланди.

Фото: Марказий банк

Эски намунадаги пулларни Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида алмаштириш мумкин.