2020 йилнинг 11 декабрь куни Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлганликда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли ўзбекистонлик журналист ва блогер Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди. Бу ҳақда журналист фаолият юритаётган Registon TV онлайн телеканали маълум қилди.

«Ҳозиргина ҳамкасбимиз Абдукарим Мирзаев Истанбул Иммиграция идорасининг Чет элликларни депортасия қилиш марказидан қўйиб юборилди», — дейилади хабарда.

Айни вақтда журналист ўз уйига йўл олган. Тез орада жонли эфирга чиқиб, бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида ўз муносабатини билдириши айтилди.