«Toshkent shahаr suv ta’minoti» МЧЖ 24 январдан пойтахт бўйича янги тарифлар жорий қилинишини маълум қилди.

Бунга Ҳалқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори ва Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган 07 январдаги декларация асос бўлган.

Янги тарифларга кўра, ичимлик суви:

  • аҳоли учун — I гуруҳ (жисмоний шахслар) — 1 м3 — 400 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — II гуруҳ — 1м3 — 400 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — II гуруҳ — 1м3 — 400 сўм;
  • тижорат истеъмолчилари учун — III гуруҳ — 1 м3 — 1000 сўм.

Оқова суви хизмати учун:

  • аҳоли учун — 1 гуруҳ (жисмоний шахслар) — 1 м3 — 350 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — II гуруҳ — 1м3 — 350 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — II гуруҳ — 1м3 — 350 сўм;
  • тижорат истеъмолчилари учун — III гуруҳ — 1 м3 — 820 сўм.

Декабрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик сувининг 1 метр куби учун нархини 500 сўмга, тижорат ташкилотлари учун 1500 сўмга кўтариш таклиф этилган эди. Муҳокамалардан сўнг, нархлар камроқ суммага оширилган.

Шунингдек, канализация хизматлари учун тарифлар нархлари эса лойиҳада кўрсатилганидек оширилди.