Каттақўрғон туманида яшовчи 25 ёшли Х.Х. икки ёшли ўғлини 2500 долларга сотишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Дарё.уз Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборотига асосланиб хабар бермоқда.

Аёл 6 январь куни соат 18:00 атрофида 1500 АҚШ долларини олаётганда туман ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Таъкидланишича, бола аёлнинг собиқ турмуш ўртоғидан бўлган, айни вақтдаги турмуш ўртоғи билан шаръий никохда яшаб келмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ 2017−2020 йилларда Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларни сотиш бўйича 185 та ҳолат аниқлангани ва чақалоқ савдосига қайси омиллар сабаб бўлаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.