ППХ ходимлари томонидан совуқ об-ҳаво шароитида бошпанасиз қолиб, уйларнинг ертўлаларида, кўп қаватли уйлар йўлакларида тунаётган шахсларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

ИИВ маълумотига кўра, Самарқанд вилоятида бир кунда ИИБ ходимлари 20 га яқин кишини реабилитация марказида ташкил этилган «Меҳр саховат» бошпанасига олиб боришди.

Улар реабилитация маркази ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тоза кийимлар, иссиқ овқат ва ухлаш учун иссиқ жойда ухлаш билан таъминланмоқда, дейилади хабарда.

Самарқанд вилоят ИИБ «Газета.uz»га маълум қилишича, фуқаролар (66) 234−96−32 рақами орқали вилоятда бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамлар ҳақида маълумот беришлари мумкин.

7 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 24 киши реабилитация марказига олиб борилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.