«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизматихабарига кўра, 8 январь куни Таллимаржон ИЭСдаги ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган иккита энергоблок тўхтаган.

Шу сабабли вилоятнинг Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Чироқчи, Ғузор, Нишон туманлари электр таъминотида тўлиқ узилиш кузатилмоқда. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилаётганлиги айтилди.

Талимаржон ИEСда 2016 ва 2017 йилларда иккита буғ-газ мосламалари ишга туширилган эди. Қурилишни Жанубий Кореянинг Daewoo и Hyundai компаниялари амалга оширган.

2004 йилда ишга туширилган 800 МВт қувватга эга станциянинг биринчи иссиқлик энергоблоки ўз ишини давом эттирмоқда (станция қурилиши СССР даврида бошланган).

5 январь куни Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар берганига кўра, айни дамда иссиқлик электр станцияларининг барқарор ишлаш режими тўлиқ тикланган.

Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.