Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03 да Яшнобод туманида тан жароҳатлари билан аёл кишининг мурдаси топилган ва у 31 ёшли Д.К. эканлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 16:30 ларда Д.К. танишлари А.К. ва В.А. лар билан А.К. га тегишли уйлардан бирида тиббиёт спиртини истеъмол қилишган.

Сўнгра Д.К. маст ҳолатда бўла туриб, «каратэ» услубларини кўрсатган. Шу вақтда Д.К. В.А. га беҳосдан жароҳат етказганлиги натижасида В.А.ни жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан унга икки маротаба жароҳат етказган.

Д.К. уйдан чиқиб кетган, лекин тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. В.А. га нисбатан «қамоққа олиш» тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.