Рашидова Гулзода Атахановна акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Гулзода Рашидова шу кунга қадар АТ Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Сенат раиси Танзила Нарбаева Халқ банки бошқарувига аёлларнинг жалб этилишига тўхталиб ўтган эди. «Халқ банки раисининг ўринбосари аёл бўлади. Ундан ташқари ҳар бир вилоятдаги халқ банки раиси ёки раҳбари ҳам аёл бўлиши мумкин», — дея таъкидлаган эди Танзила Нарбаева.