6 январь куни соат 14:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи О.Н. (1983 й.т.) бошқарувидаги Nexia русумли автомобилнинг сигнализация мосламасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати