6 январь куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Отчопар» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келди. Бу хақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Газ чақнаши оқибатда бинонинг деворлари қулаган. Ушбу портлаш оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган ва уларнинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.


Маълум бўлишича, вайроналар остидан олиб чиқилган иккин нафар фуқароларнинг бири хонадон эгасининг ўғли (2005 йилда туғилган) иккинчиси жияни (2007 йилда туғилган) эканлиги маълум бўлди. Бошқа жабрланган оила вакиллари йўқ (Оила тўлиқ кўчиб келмаган).



Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.