Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида Тошкент шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахда белгиланмган жойда қурилаётган кўп каватли уйларнинг турли авария ҳолатларига оли келаётганини маълум қилди.

«Кейинги пайтларда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Ҳусусан Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли квартирали уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда», — деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

«Бунинг оқибатида қурилган кўп қаватли квартиралар уйларидаги муҳандислик-коммуникациялар тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва айримлари қуввати етмай, айримларида турли хил авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда», — дея таъкидлади у.

2020 йил хатлов ўтказилганда, юздан ортиқ янги тартибдаги уй жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида уч ва учдан ортиқ қаватли уй-жойлар қурилган. Ушбу ҳолатлар шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилигини ва коммунал муаммоларини ортишига олиб келаётганлигини таъкидлади пойтахт ҳокими.

Бундан ташқари, йиғилишда Шаҳарсозлик кодексида аҳоли пунктларининг бош режаларини тасдиқлашдан олдин жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши белгиланаётгани таъкидланди. Эндиликда тасдиқланган аҳоли пунктининг бош режалари муҳокамасидаги асосий таклифлар инобатга олинади. Бу эса, бош режаси тасдиқланган ҳудуд аҳолисини келгусида ушбу ҳудудда қандай объектлар қурилиши ҳақида маълумотга эга бўлиши ва ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олишга кўмаклашиши кутилмоқда.