Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўли автомобиллар ҳаракати учун очилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қуролли кучлар академияси тўғрисидаги ушбу ўтиш жойи беш йил муқаддам ёпилган эди. Унинг очилиши тўғрисидаги қарор йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Шунингдек, кичик халқа йўлидан Паркент кўчасига ўтишга учун аввал мавжуд бўлган йўлдан (кармашка) БДОлар олинади ва у ерда ҳаракат тикланади.

Қолаверса, боғ орасида пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган.

«Газета.uz» мухбирининг маълум қилишича, йўл очиладиган жойда ҳозир ирригация тизимларини демонтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.