2020 йил – Aндрей Прохожий манзараларида
Фотосуратчи Aндрей Прохожий 30 йилдан ортиқ вақтдан буён тоғ туризми билан шуғулланади. “Газета.uz” ундан ўтган йил фотосуратлари билан бўлишишини сўради.
Барча суратлар босилганда очилади. Тавсифини кўриш учун суратнинг устига босинг.
Қизилбош чўққиси, Aнаулгенсой чўққиси, Тошкент вилояти, 2020 йил август.
Менинг тоғ туризмига бўлган иштиёқим 1980-йилларнинг ўрталарида бошланган. Мен тасодифан спелеоглар гуруҳига қўшилиш тўғрисидаги эълонни кўриб қолдим. Шундан тоғларга бўлган интилишим бошланди.

Мен учун тоғлар – бу дам олиш, дўстлар ва бошни айланатирадиган гўзалликдир. Бу туйғуларни шаҳарда ҳис қилолмайсиз.
Испой, Тошкент вилояти. 2020 йил декабрь.
Мени ҳаттоки Янги йил учун тоғдаги анъаналарим бор. Бир гал 2014 йил жамоа билан мавсумни Арча дарахти билан сафарга чиқиш билан якунлашга қарор қилдик. Лекин охир-оқибат ҳеч ким боролмади. Мен эса эски чодирни олиб, йилни ёлғиз кузатишга отландим. Чўққига чиқиб, арчани ўйинчоқлар билан безатдим. Фақатгина арча атрофида айланиш учун ёнимда ҳеч ким йўқ эди.
Ўшандан бери, ҳар Янги йил олдидан ёки ундан кейин, биз ҳамроҳимиз бор ёки йўқлигидан қатъи назар Арча дарахти билан саёҳатга чиқамиз.

Биз 2020 йилги мавсумни 26-27 декабрь кунлари ҳамфикрларимиз билан бирга кузатдик.
Янги йил арафасида анъанавий қишки саёҳат. Испой, Тошкент вилояти. 2020 йил 27 декабрь.
Зикиркўл кўли яқинида. Ўзбекистондаги энг баланд (3660 м), катта, сирли ва кам саёҳат қилинадиган кўллардан бири.
Ўтган йили мен яна Тожикистоннинг Фан тоғлари бўйлаб юришни, Қирғизистондаги Юқори Олойни кечиб ўтишни хоҳлагандим, аммо пандемия бунга йўл қўймади.

Карантин чекловлари туфайли мамлакат ичкарисидаги саёҳатларимизнинг ҳам вақти ва йўналишлари ўзгарди. Транспорт билан боғлиқ баъзи қийинчиликлар бор эди. Aммо тоғларда ҳеч нарса ўзгармади: мен пандемиядан олдин ҳам тинч ва бўш бўлган ерларда бўлдим.
Тошкент вилояти. 2020 йил май.
реклама
реклама
Ҳордиқ қанчалик қийин кечмасин, мен тоғларга экстремал спорт учун эмас, балки дам олиш учун бораман. Елкалардаги 30 килограммлик рюкзак, тунни ёмғир ва қор остида ўтказишлар – вақт ўтиши билан ҳамма нарса унутилади. Биргина бу ишни уддалаганингиз ва гўзал манзараларнинг шоҳиди бўлганингиздан туйган эйфория ҳисси қолади, холос.
Тузкон кўли, Жиззах вилояти. 2020 йил март.
Фотосуратлар муаллифи: Aндрей Прохожий

Фотоҳикоя муаллифлари ўзларининг ишларига ҳаволаларни photo@gazeta.uz. электрон манзилига юборишлари мумкин. Хатга сюжет тавсифи, жойи, санаси, муаллифнинг тўлиқ исми шарифи ва мурожаат учун телефон рақамларни киритишни сўраймиз.

Биз ўз манбаларимиздаги ишларни нотижорий асосда
нашр этиш имконини кўриб чиқамиз.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг