Хоразмда 4 кишидан иборат оила ис газидан захарланди, оқибатда она ва бола вафот этди, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот бўлими хабар берди.

Маълумотга кўра, 4 январь куни соат 19:30да Хоразм вилояти Боғот туманидаги тез тиббий ёрдам бўлимига Боғот шаҳарчаси «Ҳуррият» маҳалласида яшайдиган Э.Ж. (1989 йилда туғилган), унинг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди олиб келинган. Уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Э. Ж.нинг турмуш ўртоғи П.Д. (1989 йилда туғилган) ва қизи Б.Ч. (2011 йилда туғилган)да биологик ўлим аниқланган.

Э. Ж. ва унинг ўғли Б.Б. (2013 йилда туғилган)да ис газидан ўткир захарланиш оқибатида мия шиши кома ҳолати аниқланиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълум бўлишича, фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин оила хонадонида иссиқлик қозони янги ўрнатилган бўлган.

Олдинроқ, «Газета.uz» ис газидан захарланмаслик учун нима қилиш кераклиги тўғрисида мақола эълон қилган эди.