Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, 7 январь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида очиқ муз майдони ишга туширилади.

Маълум қилинишича, шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади ва у ерда қатор маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари ўтказилади. Концерт зонасида «Dance Music Fest Winter», «Iosis Fest», «Tashkent Rap Festival» мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этиши кутилмоқда, дейилади хабарда.