Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни 2021 йилги Ўзбекистон давлат бюджетининг ижросини таъминлаш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжат ЎзА томонидан тарқатилди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 10%га оширилди.

Ушбу санадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 747,3 минг сўм (679,3 минг сўм) этиб белгиланди.

Базавий ҳисоблаш миқдори эса 223 минг сўмдан 245 минг сўмга кўтарилади.

Қарорда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10% га оширилади.

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа 434 минг сўм этиб белгиланади.

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам 326−653 минг сўм этиб белгиланади. Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 февралдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, ҳамда пенсия, стипендия ва нафақалар ўртача 7% га оширилган эди. 1 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақалар 10%га оширилган эди. Ўшанда фармон билан 14 ёшгача болалари бўлган оилалар учун нафақа олувчилар сонини 2 баравар ва 2 ёшгача бўлган болага қараш учун нафақа олувчилар сонини 20 фоизга оширилган эди.