Бу ҳақда Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Халқаро пресс-клубнинг «Пандемияга қарши курашда миллий тажриба» мавзуида навбатдаги сессиясида давомида маълум қилди.

«ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди. Дунёда самара берадиган дори илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравир, нафақат сотиб олиб, захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди. Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик», — деди собиқ вазир.

17 декабрь куни «Газета.uz» Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори-Дармон» компаниясидан умумий қиймати 15,3 млрд сўмга тенг бўлган дори воситаларини сотиб олганини ҳақида хабар қилган эди. Унинг ичига 4 млрд сўм қийматдаги 500 минг тўплам гидроксихлорин ҳам киради.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида ЖССТ ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон каби дори воситалари COVID-19`ни даволашда фойдаси кам ёки умуман самарасиз деб топган эди.