АҚШ Конгресси коронавирус билан боғлиқ ҳолда фуқаролар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд долларлик чора-тадбирлар пакетини маъқуллади.

Қўллаб-қувватлаш чоралари орасида аксарият америкаликларга 600 доллар миқдорида тўловлар, шунингдек, пандемия сабабли ишсиз қолганлар учун қўшимча тўловлар ажратилади. Ушбу чора-тадбирлар тўплами штатларда коронавирус тарқалишининг тезлашиши фонида амалга оширилди. Мамлакатдаги ҳолатларнинг кунлик ўсиши 200 минг кишидан ошмоқда. АҚШнинг 317 мингдан ортиқ аҳолиси касаллик туфайли вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра АҚШда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён 18 млн дан ортиқ фуқаро вирус юқтирди. Мамлакат инфекциянинг тарқалиши бўйича етакчи бўлиб қолмоқда.