21 декабрда Юпитер ва Сатурн ўрта асрлардан буён илк маротаба максимал яқинлашди. «Буюк бирлашув»ни Ернинг Шимолий ярим шарида кузатиш мумкин — бу ерда қиш қуёши туриши ва йилнинг энг қисқа ёруғ кунлари ўтади.

Юпитер ва Сатурн оддий кўз билан қаралганда, юлдузлар осмонида битта ёрқин нуқта бўлиб кўринади. Бироқ, ҳозирги вақтда улар орасидаги масофа 450 миллион километрни ташкил қилади.

Сайёралар сўнгги марта 1623 йилда шунчалик яқин бўлган. Ўша пайтда уларни кўриш қийин эди, чунки «буюк бирлашув» тонгда содир бўлган ва Қуёш нурлари уни тўсган.

Юпитер ва Сатурн ҳар 19,6 йилда бир марта «буюк бирлашув» орқали ўтади, аммо ҳодиса 1226 йилдан бери биринчи марта тунда содир бўлди. Юлдузли осмондаги сайёраларнинг навбатдаги шундай яқин учрашуви 60 йилдан сўнг — 2080 йилда бўлиб ўтади.