ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 13 декабрь куни соат 10:00 да 45 ёшли М.Қ.нинг мурдаси ташқи тан жароҳатларсиз топилган.

Суд-тиббий экспертизада М.Қ.нинг танасида ўлимга олиб келган «қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак тутқич артериясини ёрилиши» каби жароҳатлари борлиги аниқланган.

Дастлабки терговга кўра, мазкур жиноятни 41 ёшли С. С. содир этгани, жанжалга эса ҳар икки фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида бир-бирларини сўкиб-ҳақорат қилганлари сабаб бўлгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва С.С. қамоққа олинган.