«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз Instagram саҳифасида клубни тарк этганини эълон қилди.

«Бугун „Пахтакор“ бош мураббийлигидан кетдим. Энди клуб бош мураббийи эмасман, аммо доим жамоанинг асосий мухлиси бўлиб қоламан. Мен учун ажойиб тажриба бўлди ва бу ерда фантастик даврни ўтказдим. Биз буюк жамоа бўлдик ва буни ҳеч қачон унутмайман», — деб ёзди у.

Шота Арвеладзе «Пахтакор»да уч йил фаолият юритди ва икки марта Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида, шунингдек, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлган.