Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Малика савдо мажмуаси»да содир бўлган жанжалда бир киши жароҳатланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 8 декабрь куни соат 13:40 да 21 ёшли С.Х. савдо мажмуасининг асосий кириш дарвозаси олдида 27 ёшли Р.М. билан жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида С.Х. қўлидаги совуқ қурол ҳисобланган «пакки» пичоғи билан фуқаро Р.М.нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Р.М.нинг танасида «бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати ва ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳат"лари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича «ўртача оғир» тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.