21 декабрь куни Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистондан Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирлари учун 1 миллион дозали «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади, деб хабар берди мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев журналистларга.

Владимир Тюрденев, шунингдек, келгуси йил «Россиядан коронавирусга қарши иккинчи „Эпиваккорона“ вакцинасини сотиб олиш учун шартнома тузиши» кутилаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг бошида Россиянинг 100 доза «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинаси Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров томонидан Тошкентга етказиб берилган эди. Мазкур намуналар вакцинани мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтказиш ва саноат миқёсида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган синовларни ўтказиш учун тақдим этилди.