Росселхознадзор 18 декабрдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу корхоналар маҳсулотларида 2020 йилда ЕИИ га аъзо давлатларнинг карантин остидаги объектлар, шунингдек, помидорнинг жигарранг буришган вируси аниқланмаган.

Помидорларни қуйидаги корхоналарга олиб киришга рухсат берилади:

  • МЧЖ «Олтин дарахт» (Қуштепа тумани);
  • «Фарҳод Ранчо» ФҲ (Қувасой);
  • МЧЖ «Фаргона Зиё қурувчи» (Қувасой).

Қалампирни олиб киришга рухсат берилган корхоналар:

  • «Янги тўлқин» ФҲ (Олтиариқ тумани);
  • МЧЖ «Жилокор Замини» (Данғара тумани);
  • МЧЖ «Саодатли Дил Фаровон» (Данғара вилояти);
  • МЧЖ Йўлдошев Элдор (Бешариқ вилояти).

«Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш майдонларини ўрганиш ва республиканинг кўрсатилган минтақасидаги иссиқхоналарнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари тўғрисида берилган маълумот асосида қабул қилинди», дейилади хабарда.

Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ 26 ноябрдан жорий қилинган эди.