Таниқли журналист, Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг Туркияда бўлиб турган мухбири Санжар Рустамов хабар қилди.
Журналистни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, ушбу маълумот ортидан журналист кузатилиб, сўнгра қўлга олинганини аниқлади.
Абдукарим Мирзаевнинг турмуш ўртоғи бу ҳолатга изоҳ берар экан, охирги вақтлар, айниқса сўнгги икки-уч ойда кўрсатувлари интернетда катта қизиқиш билан кузатилаётган журналистга нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан мухлислари қўнғироқ қилиб, хурматини билдиргани, айримлари оилавий муаммоларини айтиб, ундан маслаҳат сўраганини таъкидлади. Бундай вазиятда қўнғироқ қилувчи шахснинг кимлиги, мақсадларини аниқлаш, умуман, вазиятни назорат қилиш мутлақо имконсиз эканини айтди.
Шунингдек, журналист ҳибсга олинишидан 10 кунча олдин, аниқроғи 28 ноябрь куни кундузги
10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ярим оқшомда зирҳли автомобилларда келган қуролланган ва ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказишган. Улар уйдан ҳеч қандай шубҳали нарса топа олмаган ва қўшнилар гувоҳлигида ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишган.
Кейинги куни ёлланган адвокат у билан учрашган, полицияга журналистнинг шубҳали шахслар билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини исботловчи далил ва ҳужжатларни тақдим этган. Шубҳа ва гумонлар ўз тасдиғини топмаганидан сўнг уни мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор чиқариб, Миграция идорасининг чет элликларни сақлаш бўлимига юборишган. Айни вақтда депортация тўғрисидаги қарорни бекор қилиш, кузатувни тўхтатиш тўғрисидаги даъво тайёрланмоқда.
Санжар Рустамов (у ҳам Кастамону университети магистранти) журналистнинг на диний ва на сиёсий амбициялари йўқлигини, бор-йўғи ибратли ҳикоялар, ривоят ва асотирларни сўзлаб бериб, видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаб боришини таъкидлади.
«Бунинг замирида биринчи навбатда интернетнинг ўзбек сигментини сифатли ва мазмунли видеоконтент билан тўлдириш, ахлоқий, маънавий-маърифий ҳикоялар орқали халқимиз, айниқса интернет даврида улғаётган ёш авлоднинг онгу тафаккурини юксалтириш мақсади ётибди. Қолаверса, пандемия даврида тушумлар озайган бир вақтда ушбу видеороликларни YouTube-каналга жойлаштириш орқали пул ишлаш мақсади ҳам йўқ эмас эди. Бундан бошқа ҳеч қандай манфаат, мақсад ёки ғоялар йўқ. Ҳа, дарвоқе, ҳикоя ва ривоятларнинг диний мазмун ва руҳда экани Абдукарим Мирзаевнинг оддий бир зиёли мусулмон сифатидаги танлови, холос», — деди у.
Muzrob Usmonov
Abdukarim Mirzayev haqiqiy talant! Bunda o‘zimiznikilarning ham qo‘li borga o‘xshayapyi
akmal odilov
Бундай инсонлар Аллох назарида. Унга фитна қилганларга Аллох ўзи кифоя қилади
Shohsanam Mo'minova
Abdukarim Mirzayev yahshi inson.
Yahshi jurnalist. Bu insonni ijodini qolaversa o'ziniham hurmat qilaman. Nohaqlik bo'lganga o'hshaydi. Bu sinovlardan albatta eson omon o'tadi insha olloh. Man bunga ishonaman.
Shohsanam Mo'minova
Abdukarim Mirzayev ajoyib ijodkor.
Shahs sifatidaham hurmatim baland.
Insha olloh bu sinovlaham o'tib ketadi.
Малика Гапирова
Абдукарим Мирзаевнинг ижоди хозирги ёшлар учун урнак булаётган эди Барча ривоят хикояларидан факат ва факат маънавий озука олиш мумкин халос Синовли кунлардан эсон омон утиб олсин
Талъат Аллаеров
Абдукарим Мирзаевни илмли инсон эканлиги шак-шубҳасиздир. Унинг интернет саҳифаларидаги чиқишлари ҳар бир инсон учун энг камида илмга, китобга меҳр ўйғотишдан тортиб, тафаккур ҳақида ўйлашга чақиради.
Бизнинг Прокуратура А. Мирзаевни Туркияда қамоққа олинишига алоқамиз йўқ деб расмий баёнот берибди. Фикримча, баёнот турк расмийларига қаратилган бўлиши керак. Нега бизнинг ватандошимизга нисбатан бундай муносабат?
Ҳимоя Биз томондан кўриниши керак. Бизнинг расмийларимиз буни билдириши керак.
Ikrom Mirzaev
Абдукарим Мирзаев бу инсон бугун мусурмонлар учун хурматга сазавор инсон оллох мушкулини осон килсин хикояларини олилам ва фарзандларимга эшиттираман одоб ахлок тарбиявий ва куп нарсаларга хулоса килишга ундайди
Xonzodabegim Alimova
Abdukarim Mirzayev ijodi haqiqatda tahsinga sazovor. Ushbu ijodkor tomonidan ishlangan har qaysi ijod namunasi millatimiz yoshlarining kelajakda ma'naviy-axloqiy jihatdan yetuk bo'lib yetishishishida muhim ro'l o'ynaydi. Na chora axir, odamlar mevali daraxtga tosh otishadi.
Abdukarim Mirzayevni ushbu sinovli kunlarida Ollohning o'zi qo'llasin!