17 декабрь куни тонгда Нукусда (Қорақалпоғистон) аёллар ёзда, карантин вақтида жамоат ишлари учун ойликлар тўланмаганлиги сабабли кўчани тўсиб қўйди. Бу ҳақда Makan.uz хабар қилди.

Видеодан лавҳа. Манба: Makan.uz.

Нукусдаги манбаларнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, аёллар марказий чорраҳалардан бири — А.Досназаров ва М. Жуманазаров кўчаларига бориб, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази олдида туришган. Кейинчалик улар шаҳар ҳокимлигига қабул қилинди.

Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган фотосуратни акс этган Makan.uz нашрдан тасвирни ўчириш сўралганини маълум қилди.

Бундан аввал Андижонда ва Бухоро вилоятининг икки туманида фуқаролар электр энергияси ва газ етказиш берилишидаги муаммолар туфайли кўчаларни тўсиб қўйган эди.