Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори-Дармон» компаниясидан умумий қиймати 15,3 млрд сўмга тенг бўлган дори воситаларини сотиб олди. Унинг ичига 4 млрд сўм қийматдаги 500 минг тўплам гидроксихлорин ҳам киради.

Шартномага қуйидаги воситалар киритилган:

— 100 минг тўплам азитромицин (4,8 млрд сўмга);

— 500 минг тўплам «Оксивин» / гидроксихлорохин дори воситаси (3,9 млрд сўм);

— 500 минг тўплам парацетамол (646,5 млн сўм);

— 166,6 минг тўплам аскорбин кислотаси (Витамин С) (2,5 млрд сўм);

— 40 минг тўплам OmiZinc (рух) (2,8 млрд сўм);

— 10430 та уч қаватли картон коробкалар (45,8 млн сўм);

— 500 минг дона А6 шаклдаги қўлланмалар (12,2 млн сўм);

— 500 минг дона «COVID-19» тўплами (347 млн сўм).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ гидроксихлоринни COVID-19 билан курашишда самарасиз препаратлар рўйхатига киритган эди.